ВАЪДА ҚИЛИНГАН ТАРОНА ЖАРАНГ СОЧДИ

Сана: 28.04.2014 1364

Доимий равишда изланиш ва мухлислари учун янгилик яратишдан асло чарчамайдиган таниқли хонанда Улуғбек Раҳматуллаев шу кунларда яна бир янги қўшиққа қўл урганлиги ҳақида илгари ҳам хабар берган эдик.

Яқиндагина тақдим этилган "Нега маъюссан?" таронаси ва унга ишланган видеолкип жуда қисқа вақт ичида ҳитга айланди десак муболаға қилмаган бўламиз. Улуғбек Раҳматуллаев русийзабон мухлислари талаби билан “Мени кечир” қўшиғининг рус тилида куйланган варианти тез кунларда тақдим этишни ният қилган эди.

28 апрель куни соат 20:20 да “Ўзбегим таронаси” радиосининг кечки эфир соатларида "Прости меня" номли қўшиқ илк бора премьера қилинди. Кўплаб мухлислар ва тингловчилар қўнғироқ қилиб, қўшиқ аъло даражада чиққанлигини қайд этди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиши лозимки, бугунги кунда Улуғбек Раҳматуллаевнинг русийзабон тингловчилари сафи кенгайиб бормоқда.

"Прости меня" номли қўшиқнинг мусиқаси ўзгача йуналишда янгради. Бу қўшиқнинг яратилишида Алишер Таирнинг хизмати катта. Сайтимизда ҳам премьера қилинган қўшиқни тинглаб ўзингиз унга баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol