Воҳид Абдулҳаким “Она фарёди” номли қўшиқ ижро этди

Сана: 24.11.2016 4466

Воҳид Абдулҳаким  “Она фарёди” номли қўшиқ ижро этди

 Овозида сеҳри бор санъаткор    Воҳид Абдулҳаким Туркистон саройида “Омад қуши”  деб номланган икки кунлик яккахон концерт дастурини ҳавола этганига қарамасдан, қизғин ижод жараёнида. Истеъдодли санъаткоримиз Зулфия  Мамасиддиқ шеъри  асосида у  “Она фарёди”  деб номланган  янги қўшиқ куйлади.  Таронанинг мусиқасини эса Воҳид Абдулҳакимнинг ўзи басталаган.  Хонанда юракдан чиққан сўзлар ила  битилган, дарддан яраланган  қалбларни ларзага солувчи, хаётдаги реал воқеалар асосида яратилган ушбу оҳангига   видеоклип ҳам  тасвирга олдирди. Яқин кунларда  телеэкран   орқали клип оммага тақдим этилади. Бу ёруғ оламда ёлғиз фарзандидан ҳам айрилган онаизорнинг кўнгил нолалари билан тўлиб тошган маҳзун   қўшиқни  кутиб қолинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol