Сардор Мамадалиев янги видеоклип тасвирга олдирди

Сана: 21.11.2016 5005

Сардор Мамадалиев янги видеоклип тасвирга олдирди

Хонанда Сардор Мамадалиев айни кунларда яккахон концерт дастурига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Шу билан у Нодир Каримов шеърига куй басталаб “Армонларим” номли қўшиқни ижро этганидан хабарингиз бўлса керак. Қўшиқ радиоканалларда ўз мухлисини топгач, хонанда унга клип суратга олишга қарор қилди. Хонанда доимий ҳамкорлари “9999” студияси клипмейкерлари Нодир ва Ҳуршид Собировлар билан биргаликда клип суратга олди.  Клипда раққоса Фарангиз  Раҳматова ва хонанданинг ўзи суратга тушди. Кузнинг сокин кайфиятига монанд тарздаги қўшиқ ва клип декабрь ойининг илк ҳафтасидан бошлаб экран юзини кўради.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol