“Сен менга керак” – Шаҳзодадан таъсирчан видео премьераси

Сана: 27.04.2014 3124 қайноқ

Сарвар ва Комилнинг кино соҳасидаги илк ижодий иши “Юрак йиғлар” фильми шоу-бизнес оламида турли шов-шувларга сабаб бўлмоқда. Узоқ кутилган премьера 8-Май санасига белгиланди. 

Мазкур картина учун Сарвар ва Комил махсус қўшиқ куйлашган бўлса, эстрадамизнинг яна бир мафтункор ҳонандаси Шаҳзода ҳам саундтрек куйлаган. "Сен менга керак" таронаси айнан ”Юрак йиғлар" фильми учун саундтрек сифатида танланган.

Инсон қалбининг туб-тубидаги соғинч туйғуларини уйғотадиган даражада таъсирчан кучга эга матн муаллифи Комил Фозилов бўлиб, мусиқасини Сарвар Азимов басталаган. Қўшиқ фильм сюжетини ўзида акс эттириб, муҳаббат туйғусининг асл мазмунини ифода этади. 

Қиш фасли сўнггида мазкур таронага видеолкип ҳам суратга олинганди. Акром Шоҳназаров томонидан тасвирга олинган видеоклип мана бугун тайёр ҳолга келиб, сайтимиз орқали премьерасини тақдим этяпмиз!

Албатта, клипда фильмда кичик лавҳалар ҳам қўлланилган. Видеони томоша қила туриб, қўшиқ ва клип ўзаро мутаносиб тарзда ифода этилганига ишонч ҳосил қиласиз. Инсоний туйғулар жонланган видеодан баҳраманд бўлинг! 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol