Хонанда Ҳадичадан навбатдаги тарона ва клип премьераси

Сана: 17.11.2016 5920

Хонанда Ҳадичадан навбатдаги тарона ва клип премьераси

Халқимизга кетма-кет янги қўшиқ ва клипларни тақдим этаётган хонанда Ҳадича бугун “Ўзбегим Таронаси” радиосида премьера лойиҳасининг меҳмони бўлди. Ушбу лойиҳа орқали у ўзининг сокин “Кунгабоқар” номли қўшиғини тақдим этди. Тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билан қарши олинган қўшиқ, Хушнуд Дарвеш сўзи билан ёзилган. Мусиқасини эса Фаррух Соҳиб басталаган. Композицияни Фурқат Бобожонов сайқаллаган. Қўшиқ билан бирга хонанда клипни ҳам омма эътиборига намойиш этди. Шерзод Умаров режиссёрлигида тасвирга олинган видео асар трек ва сюжет жанрида. Унда бош ролни Юлдуз Ражабова ижро этган.

Хонанда Ҳадичадан навбатдаги тарона ва клип премьераси

Хонанданинг берган маълумотларига қараганда, айни дамда яна бир нечта янги қўшиқ ва клиплар устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақида батафсил кейинги янгиликларимизда хабар берамиз. Ҳозирча “Кунгабоқар” қўшиғини тингланг ва клипдан баҳра олинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol