Севаманде баралла...

Сана: 15.11.2016 4886

Севаманде баралла...

Эстрада оламида фаолият олиб бораётган ЭлДиДо гуруҳи ижодкорлари мухлислари узоқ кутган янги тарона ва клипларини тақдим этишди. Бу қўшиқ “Севаманде баралла” деб номланган бўлиб, гуруҳ мухлисларига илк жарангидаёқ ёқди деб ўйлаймиз. Беғубор севги, чексиз меҳр-муҳаббат акс этган мусиқий асар мана шу туйғулар асирига айланган инсонлар юрагининг туб-тубига қадар кириб боради.

Қўшиқ ҳақида тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Шаҳбоз томонидан яратилган. Қўшиққа Жасур Бадалбоев мусиқий безак берган.

Видеоклип эса Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигида суратга олинган. Тасвирчи, Жаҳонгир Ибрагимов. Унда бош ролларни гуруҳи солистлари Дилниёз ва Достон билан бирга, Наргиза Салмонова, Нилуфар Хўжамбердиева,  Элдор Хушвақтов эса ўз оила аъзолари билан иштирок этганлар. Видеоклип ёрқин лаҳзаларга бой бўлиб, томошабинларга яхши кайфият улаша олади. Минг бор гапиргандан кўра, бир бор томоша қилган афзал деганларидек, ўзингиз клипдан баҳра олинг ва фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol