“Оҳ атиргул” Наргиз ижросида

Сана: 15.11.2016 5204

“Оҳ атиргул” Наргиз ижросида

Хушовоз хонанда Наргиз сўнгги кунлари кетма-кет янги қўшиқлар яратиш билан банд. У бугун ана шундай қайноқ ижод маҳсулларидан бирини сайтимиз орқали намойиш этишга аҳд қилди. “Оҳ атиргул” деб номланган тарона аслида 80-йилларда хит даражасига чиқиб, мухлислар қалбидан жой эгаллаган.

“Оҳ атиргул” Наргиз ижросида

Наргиз устоз санъаткорлар ижодига мурожаат этган ҳолда, Фотима Каримованинг репертуаридан бўлган, мана шу қўшиқни қайта куйлаб, уни янгича талқинда сайқаллаб, бу таронага қайта жон ато этди десак муболаға бўлмайди. Нормурод Нарзуллаев томонидан ёзилган қўшиқнинг янгича мусиқаси ва аранжировкаси устида Аҳлиёр Азимов иш олиб борган. Композицияга видеоклип ҳам тасвирга олинган бўлиб, у “9999” студияси клипмейкерлари томонидан яратилган.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol