Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертида барчани йиғлатган тарона премьераси

Сана: 15.11.2016 3157 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаевнинг концертида барчани йиғлатган тарона премьераси

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг 5 кунлик “Қирмизи олма” номли яккахон концерт дастурини кўнгилдагидек ўтказиб олди. Мазкур дастурга ўзгача тайёргарлик кўрилганини дастурни кузатиб мухлисларнинг ўзи амин бўлди. Бир нечта қўшиқлар томошабинлар учун кутилмаган ва юраги тубига етиб борадиган даражада яратилган. Ана шундай қўшиқлардан бири, барчани йиғталган, илк оҳангиданоқ барчани оёққа турғизган, олқишларга сабаб бўлган ва дастурни якунлаб берган “Ватан билан бўл” таронаси омма эътиборига намойиш этилди. Композиция концерт туридаги видеолавҳалар билан бойитилган. Айниқса биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг сўзлари ила бошланган бу қўшиқ бутун зални ларзага келтирди. Айни дамда сиз ҳам мазкур қўшиқни тинглаш имконига эгасиз. Марҳамат тингланг ва томоша қилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol