“TARONA RECORDS” БИРИНЧИ ЎЗБЕК БЛОКБАСТЕРИ ҲАМКОРИ

Сана: 27.04.2014 1798 қайноқ

“Геолог. Ўлимдан кучли” фильми юртимизда энг кўп шов-шувларга сабаб бўлаётган картинадир. “Tarona records” компанияси биринчи ўзбек блокбастери дея эътироф этилаётган мазкур лойиҳанинг расмий ҳамкорига айланди. 

Мазкур ҳамкорлик самарасида мафтункор овоз соҳибаси Шаҳзода фильм учун саундтрек куйлади. Тан олиш керак “Мало ли” номли тарона маҳорат билан ижро этилган. Яқиндагина унга фильм воқеалари асосида ишланган видеоклипни ҳам сайтимизда тақдим этган эдик. 

Шу кунларда намойиши интиқлик билан кутилаётган мураккаб суюжетга эга “Геолог. Ўлимдан кучли” фильми май ойи ўрталарида юқори савияда гала премьера қилиниши режалаштириляпти. Унда “Tarona records”нинг машҳур юлдузлари ҳам иштирок этиши ваъда қилинмоқда. Демак, тез кунларда фильмнинг илк томошабини бўлишингиз мумкин. 

Шуни алоҳида қайд этиш лозим, фильм ўзбек кино ижодкорлари томонидан тайёрланган. Бош ролларда Адиз Ражабов, Бобур Йўлдошов, Гулчеҳра Жамилова ҳамда Нозим Тўлахўжаев каби таъсирли драматик образларни талқин этган актёр ва актрисаларни кўришингиз мумкин. Фильм продюссери Ойбек Абдушукуров. Лойиҳа муаллифи Мухлиса Азизова. 

“Геолог. Ўлимдан кучли” картинасининг суратга олиш ишлари гўзал пойтахтимиз ва Россиянинг Пермь вилоятида амалга оширилган. Фильм воқеалари ўтган асрнинг 60-йиллари ҳақида ҳикоя қилади. Мазкур картина ҳақида яна бир эсклюзив янгилик: у жаҳоннинг машҳур блокбастерларида қўлланилган 5.1 овоз тизими (dolby)га эга. Буни ҳали ҳеч қайси бир ўзбек фильмларида учратмагансиз.

“Геолог. Ўлимдан кучли” фильми ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларни кейинги гал батафсил сўзлаб берамиз. Бизни кузатишда давом этинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol