Шоҳруҳхоннинг “Шайдо”сига баҳо беринг

Сана: 14.11.2016 5065 қайноқ

Шоҳруҳхоннинг “Шайдо”сига баҳо беринг

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Шоҳруҳхон яқиндагина сайтимиз орқали февраль ойида ўзининг “Шайдо” номли янги концерт дастурини тақдим этишини ва концерт номи билан боғлиқ бўлган қўшиғини яқин кунларда премьера қилишини маълум қилган эди. Ваэъдага мувофиқ хонанданинг мазкур қўшиғи юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Тингловчилар томонидан аъло даражада қарши олинган қўшиқ сўзларида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ғазаллари ва рубоийлари мужассамлашган. Композициянинг мусиқасини хонанданинг ўзи басталаган бўлиб, унга Жасур Бадалбоев мусиқий безак берган. Шоҳруҳхон концертининг номини ҳам айнан шу қўшиқ билан атади. Мазкур ижод маҳсули барчага манзур келади деб умид қиламиз. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol