«Олтин куз – 2016» модалар кўргазмаси бўлиб ўтди

Сана: 13.11.2016 8286

«Олтин куз – 2016» модалар кўргазмаси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10-12 ноябрь кунлари  пойтахтдаги «ZARQAYNAR» Миллий санъат марказида «Олтин куз» модалар кўргазмаси доирасида  2016-2017 йиллар кузги-қишки мавсуми учун замонавий либослар намойишлари бўлиб ўтди. Кўргазма Тошкент шаҳар ҳаваскор модельерлар ва тикувчилар ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилди.

«Олтин куз – 2016» модалар кўргазмаси бўлиб ўтди

«Олтин куз – 2016» модалар кўргазмаси лойиҳаси мақсади маҳаллий ва хориж  модалар саноатидаги замонавий тенденциялар, жамиятнинг кенг табақалари учун мўлжалланган эксклюзив либослар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришдаги янги ёндашувлар намойиши, мода ихлосмандлари ва мутахассисларни тўқимачилик ва енгил саноат соҳасидаги янгиликлар билан таништиришдан иборат.

«Олтин куз – 2016» модалар кўргазмаси бўлиб ўтди

Уч кун давомида пойтахтнинг энг серҳашам модалар намойиши саҳнасида болалар, аёллар ва эркаклар учун мўлжалланган «прет-а-порте», «haute couture» ва «mass market» тўпламлари намойиш этилди. Унда Ўзбекистон ва МДҲ давлатларидан 30дан зиёд дизайнерлар ўз муаллифлик тўпламларини намойиш қилишга муваффақ бўлдилар. Дизайнерлар турли — классик, романтик, миллий услублардан тортиб, спорт ва «casual» йўналишларигача бўлган либосларида ўзига хос, баъзан кутилмаган дизайнерлик ечимларини мужассамлантира олдилар. Тўй маросимлари, оилавий тадбирлар ва тантаналар учун мўлжалланган миллий либослар тўпламлари яратувчилари ҳам Ўзбекистон урф-одатлари ва анъаналарига янги руҳ ва янгича қарашлар билан ёндашганлар. Улар тақдим этган либосларда ёрқин хонатлас, улуғвор адрас, асл духоба ва енгил шойи бошқа матолар билан жуда чиройли уйғунлаштириб берилган.

«Олтин куз – 2016» модалар кўргазмаси дастури намойишларга жуда бой бўлди. Шоунинг биринчи кунида маҳаллий мода ихлосмандлари ва пойтахт меҳмонлари эътиборига «Street Style» — Ёшлар модаси» йўналишидаги тўпламлар тақдим қилинди. Уларни замонавий либослар брендлари дизайнерлари — «RA Style» - «Divergent» коллекциялари; «Mosdari» (Қозоғистон); «Аристократка»; «Тerra Pro»; «Narel» – «Англичанка» коллекциялари; «Narelfiya» (Қозоғистон); Аделя Фаттахова; «Rahmon ST»; «Nadira Said (Қозоғистон) – «NOBLES» коллекциялари; Вероника Самохвалова – «Этюды стиля» коллекциялари; «Мaruf» – «Эркинлик чегараси - ANIMA» коллекциялари — тақдим этишди.   

«Олтин куз – 2016» модалар кўргазмаси бўлиб ўтди

«Олтин куз – 2016» модалар кўргазмаси иккинчи кунида болалар либослари тўпламлари —  «Baby Style» ва «Миллий кўйлаклар» кўргазмалари бўлиб ўтди. Бу йўналишда ўз дизайнерлик ечимларини «GULIM» – «Олтин қум» коллекцияси; К.Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти ёш дизайнерлари – «Шарқ садоси» коллекцияси; Камола Холбекова – «Куз нафаси» коллекцияси; «Narel» – «Ҳаёт табассуми» коллекцияси; «Jasmin»; «XonQizi» – «Абадий севги» коллекцияси; «Kamila MI»; Бекзод Саидов ва бошқалар намойиш этдилар.

«Юксак мода» оқшом либослари тўпламлари дабдабали гала-намойиши «Олтин куз – 2016» модалар кўргазмасига якун ясади. Шоу-дефиленинг учинчи кунида ўтган мазкур намойишда дабдабали ва тантанали оқшом тадбирларига мўлжалланган башанг ва хушбичим аёллар ҳамда эркаклар либосларини «RA Style»; «MuhabbatAli»; «Мaruf»; «Аристократка»; «Guzal»; «La Room»; «LALI» ва бошқалар тақдим қилдилар.

«Олтин куз – 2016» модалар кўргазмасининг сўнгги оқшомида юртимиз мода саноати дунёсидаги яна бир ёрқин воқеа рўй берди: илк бор Fashion show доирасида мода ихлосмандлари ва қизиқувчиларнинг кенг аудиториясига мўлжалланган янги медиа-лойиҳа — Ўзбекистон ва жаҳон модаси ҳақидаги «FASHION AMBASSADOR» он-лайн журнали тақдимоти бўлиб ўтди. Журнал, ижодкорлари ғоясига кўра, ўзида қуйидагиларни мужассам этган:

- Мавсумий мода тенденциялари ҳақидаги энг сўнгги янгиликлар;

- Мавсумнинг энг яхши мода брендлари шарҳи;

- Юртимиз ва жаҳон fashion-саноати ва шоу-бизнес вакиллари ҳаётидан мода оламига оид шарҳлар;

- Ҳаётингиздаги ҳар қандай воқеа учун муносиб либосни топишингизга кўмак берувчи пойтахт шоу-румлари шарҳи;

- Пойтахтнинг энг яхши VISAGE-студиялари шарҳи;

- «Энг яхши услуб», «Йил модели», «Йил дизайнери» «Мода дунёсида йил янгилиги» номинациялари бўйича энг яхшиларни аниқлаш;

- Таниқли парфюмерия ва косметика брендлари янгиликлари тақдимоти; мода оламидан маслаҳатлар, тавсиялар ва бошқалар, буларнинг бари эндиликда интернетдаги WWW.DESIGNART.UZ сайтида мужассам.

Журнал таҳририяти «Олтин куз – 2016» модалар кўргазмаси  давомида турли номинациялардаги шоу-дефилелар ғолибларини аниқлашда фаол иш олиб бордилар. Кўргазма доирасида «FASHION AMBASSADOR» журнали талқинига кўра «Йилнинг энг яхши дизайнери», «Йилнинг энг яхши ёш дизайнери», «Йилнинг энг яхши модели» ва «Йилнинг энг яхши кичик модели» номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди ва эълон қилинди.

Бундан ташқари, «Олтин куз – 2016» модалар кўргазмаси фахрий меҳмонлари — «World ethnic fashion week» (Грузия) вакиллари шоу-дефиледа иштирок этган 5 та энг яхши дизайнерларга Грузияда ўтадиган Модалар ҳафталигида иштирок этиш учун сертификатлар топширишди. Энг яхши деб топилган 5та ёш дизайнерга эса BEK MEGA TEXTILE брендидан текстиль газламалари хариди учун сертификат совға қилинди. «Йил дизайнери» ва «Йил модели» номинациялари ғолибларига BEGIM PARFUM GALLERY томонидан эсдалик совғалари топширилди.

«Олтин куз – 2016» модалар кўргазмаси кунларида «ZARQAYNAR» Миллий санъат марказида BEAUTY-кўргазма ҳам очилди. Унда Elie Saab, Hermes, Dior, Gucci, Nina Ricci каби машҳур брендлар янгиликлари тақдимоти ва визаж бўйича маҳорат дарслари намойиш этилди. Шу кунлари мода саноатида иш юритувчи мутахассислар учун намойиш иштирокчилари томонидан шоу-румлар ҳам намойиш этилди.

Намойишларга «Сато», хонанда Райҳон ва юртимизнинг бошқа таниқли санъаткорларининг чиқишлари байрамона руҳ берди.

Тошкент шаҳар ҳаваскор модельерлар ва тикувчилар ассоциацияси 2015 йилнинг август ойида ташкил топган. Унинг ўз олдига қўйган мақсади — Ўзбекистон енгил саноати соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, fashion-саноат соҳасида ишлашга қизиқиши бўлган ёшлар учун ўқув тренинглари ва маҳорат дарсларини ташкиллаштириш ва ўтказиш, ўқув курслари битирувчилари муаллифлик брендларини қўллаб қувватлаш, шунингдек йирик мавсумий шоу намойишларини ташкиллаштириш ва ўтказишдан иборат.

Бу йилги кўргазма Тошкент шаҳар ҳаваскор модельерлар ва тикувчилар ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган иккинчи кўргазмадир. Дастлабки «Баҳор-Ёз-2016» шоу-дефилеси  «ZARQAYNAR» Миллий санъат марказида жорий йилнинг февраль ойида ўтказилган эди. Унда ўз мавсумий коллекцияларини 23 дизайнер намойиш этган, улар қаторида Ассоциация вакиллари, таклиф қилинган меҳмонлар, Лали, Лобар, Ателье «Арт-Анор», Гулюз Умарова, Бекзод Саидов каби таниқли дизайнерлар ва бошқалар бор эди.

Сайтимизнинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлинг!

https://telegram.me/popcornuztv

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol