PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

"Қизларнинг жаҳли чиқди "-кино мухлислари учун янги комедия!

Сана: 11.11.2016 3570

"Қизларнинг жаҳли чиқди "-кино мухлислари учун янги комедия!

Режиссер Илҳом Мухаммадиброҳимов янги фильм яратишга бел боғлаган эди. Унинг навбатдаги картинаси кино ихлосмандларини бефарқ қолдирмаслиги аниқ. Фильмнинг номини ўзиёқ томошабинларни жалб қилади – “Қизларнинг жаҳли чиқди”. Сценарий муаллифи Мадина Йулдошева ҳамда саҳналаштирувчи тасвирчи Бобур Йулдошевлар томонидан суратга олинган ушбу фильм режиссёрининг берган маълумотларига қараганда, картина аёлларнинг жахлини чиқарадиган, жиғига тегадиган ҳолатлардан келиб чиққан  муаммолар ҳақида  ҳикоя қилади. Воқеалар тажрибасиз психолог Қундузхоннинг тренинг жараёнларида авжига чиқади. Қатнашчилар оиланинг мустаҳкамлигига эрларни жазолаш билан эришишни афзал қўришади ва Қундузхон  бошчилигида хужумга отланишади.

Айни дамда фильмнинг тасвирга олиш ишлари якунланган. Бир йил тайёргарлик қўрилган картинада актёрлардан Акбархўжа Расулов, Хабиб Ортиқов ва дебютант ижодкор Хусан Рашидов иштирок этишди. Актрисалардан эса Зарина Низомиддинова, Наргиза Салмонова, Феруза Собитова, Муқаддас Саъдуллаева, Баҳора Арслонова ва бошқаларни кўришингиз мумкин.  Шунингдек, картинада янги юзлар ҳам экранга чиқади.

Комедик жанрдаги бу фильм бир нечта ҳазил-мутойибага бой қисқа ҳикоялардан иборат. Тез кунда юртимиз кинотеатрларида намойиш этилиши кутилаётган фильм ижодкорларига омад тилаган ҳолда, картина премьерасини кутиб қоламиз.

Сайтимизнинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлинг!

https://telegram.me/popcornuztv

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol