Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Сана: 10.11.2016 5947

Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Элимиз суйган хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Қирмизи олма” номли концерт дастури старт ҳам олди. Дастурнинг илк куни аъло даражада бўлиб ўтди десак янглишмаймиз. Хонанда бу йилги концерт дастурига катта тайёргарлик олиб борганини дастурни кузатиб билиб олиш қийин эмас. Концертда 10 дан ортиқ янги қўшиқлар, мухлислар кутган хит тароналар ижро этилди.

Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Бу йил концертда ижро этилган қўшиқлар илк жарангидаёқ мухлисларни қалбидан чуқур жой эгаллади. Энди улар бу тароналарни интиқлик билан кутишлари аниқ. Дастур икки қисмни ўз ичига олди. Биринчи қисмда 10 тарона, иккинчисида эса 11 та қўшиқ ижро этилди. Бу композициялар ичида 11 та қўшиқ янги ижод маҳсулларидандир. Шунингдек, концертда хонанда Шаҳзода билан бирга ижро этган дуэти ҳам жаранг сочди. Дастур давомида Шукурилло Исроиловнинг ҳазил-мутойибалари томошабинларга яхши кайфият улашди. Концерт давомида куйланган қўшиқлардан мухлислар йиғладилар, кулдилар, рақсга тушдилар. Хонандага раҳматлар айтиб, ижоди янада юксакларга кўтарилишини тиладилар. Концерт ҳомийлари томонидан тайёрланган совғалар ҳам мухлислар орасидан ўзининг бахтли эгаларини топди. Дастурнинг илк кунида Шаҳзода, Жаҳонгир Позилжонов, Шоҳруҳхон, Абдурашид Йўлдошев, Манзура, Алишер Узоқов, Жавлон Шодмонов, Достон Убайдуллаев, Дилсўз ташриф буюришди.

Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Олдинда яна 4 кун давом этадиган концерт дастури турибди. Биз хонандага дастурнинг қолган кунларини ҳам яхши кайфиятда ўтказиб олишларини тилаймиз. Омад ёр бўлсин.

Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерт дастури ҳақида батафсил

Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерт дастури ҳақида батафсил

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol