Шоҳруҳхоннинг 2017 йилда ўтказиладиган концерт дастурининг кунлари маълум бўлди

Сана: 09.11.2016 5954 қайноқ

Шоҳруҳхоннинг 2017 йилда ўтказиладиган концерт дастурининг кунлари маълум бўлди

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Шоҳруҳхоннинг 2017 йилда бўлиб ўтадиган концерт дастурининг кунлари маълум бўлди. 11-, 12-, 13-февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида, соат 19:00 да “Шайдо” деб номланган яккахон концерт дастурига севимли хонандангиз барчангизни таклиф этади. Мазкур концертнинг чипталарини бугундан сотувга чиқди. Чипталарни “Истиқлол” санъат саройи кассаларидан ҳарид қилишингиз мумкин. Кутилаётган концерт дастурига аллақачон тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган ва  ушбу дастур кутилмаган совғаларга бой бўлиши, шу кунгача бўлиб ўтган концерт дастурларидан буткул фарқ қилиши кутилмоқда.

Шоҳруҳхоннинг 2017 йилда ўтказиладиган концерт дастурининг кунлари маълум бўлди

Шунингдек, хонанда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодига мурожаат қилган ҳолда, янги қўшиқ яратди. Мазкур тарона яқин кунларда сайтимиз орқали омма эътиборига ҳавола этилади. Шоҳруҳхонга омад тилаймиз ва янгиликларни тақдим этишда давом этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol