Шуҳрат Умарнинг “Нигоҳ” таронаси ва клипига баҳо беринг

Сана: 08.11.2016 3483

Шуҳрат Умарнинг “Нигоҳ” таронаси ва клипига баҳо беринг

Хонанда Шуҳрат Умар ўз мухлисларини икки карра хушнуд этиш мақсадида “Нигоҳ” қўшиғини клипи билан бирга тақдим этиш истагида эди. Ўз репертуаридан жой олиши кутилаётган янги бу қўшиққа у видеоклип ҳам тасвирга олдиришга улгурган эди. Яхши ният билан бошлаган бу навбатдаги ижод маҳсули клипи билан бирга тайёр ва бугун омма эътиборига тақдим этилмоқда.

Шуҳрат Умарнинг “Нигоҳ” таронаси ва клипига баҳо беринг

Сокин тарона мавсумга мос бўлиб, унда  куз кайфиятини сезиш қийин эмас. Видео асар ҳам қўшиқдан келиб чиққан ҳолда яратилган.

Қўшиқнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Шуҳрат Назармуҳаммедов қаламига мансуб. Мусиқаси Шуҳрат Умарга тегишли. Аранжировкаси эса Жасур Бадалбоев томонидан ишланган. Дилмурод Агзамов режиссёрлиги ҳамда унинг ғояси асосида тасвирга олинган видеоклипнинг оператори Рустам Муродов. Марҳамат клипдан баҳра олинг ва ўз мулоҳазаларингизни билдиринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol