Улуғбек Раҳматуллаев: мухлисларим тилакларидан ўзимни янада кучлироқ ҳис этяпман

Сана: 07.11.2016 5571

Улуғбек Раҳматуллаев: мухлисларим тилакларидан ўзимни янада кучлироқ ҳис этяпман

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев айни дамда 9-ноябрь куни старт олиши кутилаётган яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик кўрмоқда. Концерт кунлари яқинлашгани сайин, мухлисларнинг хонандага бўлган эътибори янада ортмоқда. Улар концерт дастури бу йил ҳам файзли ўтишини тилаб, хонандани қўллaб-қувватлашмоқда. Бироқ улар орасида Улуғбек Раҳматуллаевдан бироз ранжиганлар ҳам бор экан...

“Азиз мухлислар сизлар томонингиздан қолдирилаётган барча эзгу тилакларингизни бирма-бир ўқиб боряпман ва бундан жуда ҳам кайфиятим кўтарилиб, янада ўзимни кучлироқ ҳис этяпман. Менга билдираётган ниятларингиз ўзингизга ҳам ҳамроҳ бўлсин илоҳим. Фақат баъзида баъзи мухлисларимизнинг ҳам эътирози бўляпти яъни бироз хафа бўлишаётгани ҳам ёзишмоқда. Сабаби, мен ҳаммага ҳам жавоб бера олмаётганимдир. Биламан, бу арзигулик сабаб...Аммо сизлардан илтимос қиламан хафа бўлманглар. Сабаи, концерт ҳаракатлари билан улгура олмаяпман. Лекин ҳамма фикрларни ўқияпман. Бунинг учун сизларга катта раҳмат. Ҳурмат билан Улуғбек Раҳматуллаев” – дея инстаграм ижтимоий тармоғида барча мухлисларига мурожаат қилди. Ўйлаймизки, хонанданинг кузатувчилари унинг сўзларини тўғри қабул қилишди. Концертга эса икки кун қолди. Биз ҳам хонандага омад тилаб қоламиз. Концерт дастури билан боғлиқ энг қайноқ хабарларни, ёрқин фотосуратларни кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol