Туғилсам...туғилмасидан воз кечилган норасидалар нидоси

Сана: 06.11.2016 6403 қайноқ

Туғилсам...туғилмасидан воз кечилган норасидалар нидоси

Эстрадамиз хонандаси, элимиз суйган санъаткор Нилуфар Усмонова бундан 3 йил аввал кутилмаган мавзуда қўшиқ куйлаган эди. Бу қўшиқнинг ғояси, мавзуси бир неча йиллардан буён глобал муаммога айланиб улгурган ҳолатни ўз ичига олган. Қандай ҳолат дейсизми? Бугунги кунда ҳали туғилмаган фарзандидан воз кечаётганлар, шавқатсизларча танасидаги норасидани умрига зомин бўлаётганлар ҳар қадамда учрайди. Кимдир ўғил ёки қиз истайди, бироқ, уларнинг истагига умуман тескари бўлган фарзанд она қарнида шакллана бошлайди. Кимнингдир ўзи, турмуш ўртоғи, яна кимнидир, бошқа оила аъзоси бу норасидани туғилишига қаттиқ қаршилик қилади. Мана шундай шавқатсизлик оқибатида неча неча минглаб туғилиши керак бўлган фарзандлар бу ҳаётни кўрмай туриб, ҳали туғилмасидан ўлимни бошдан кечирадилар.

Туғилсам...туғилмасидан воз кечилган норасидалар нидоси

Қўшиқ муаллифи Якзон бундай ҳолатдан ўта таъсирланди ва ана шу фарзандлар номидан қўшиқ яратишга аҳд қилди. Композицияни эса Нилуфар Усмонова жонлантирди. Бир неча йил олдин тайёр бўлган қўшиқни хонанда бугунги кунга келиб, тақдим этишни жоиз топди. Уни тинглаган ҳар бир инсоннинг қалби ларзага келади. Мана шу қотилликни амалга ошириш истагида юрган қизлар, аёллар бу ниятларидан қайтишларига сабаб бўлса ажаб эмас. Ахир уларнинг ҳам бу дунёни кўришга, яшашга, нафас олишга ҳақлари бор...Ўта кучли ва глобал мавзу кўтарилган тарона премьерасини қарши олинг.

Эслатиб ўтамиз, қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси Якзонга тегишли. Аранжировкаси эса Жасур Абдурахмонов томонидан амалга оширилган. Бу тарона яратилганига уч йил бўлган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol