Лола “Билмайсан” қўшиғининг яратилиш жараёни акс этган видеолавҳани тақдим қилди

Сана: 04.11.2016 4501 қайноқ

Лола “Билмайсан” қўшиғининг яратилиш жараёни акс этган видеолавҳани тақдим қилди

Латофатли Лоланинг "Билмайсан" қўшиғи учун яратилаётган клип барчани қизиқтириб қўйди. Яна бир севги тарихи, азобли ва эҳтиросли, ёш қизнинг жавобсиз севги ёки узоқ кутилган сирли муҳаббат туфайли юзага келган қалб оғриғини ушбу ижод маҳсулида кўришингиз мумкин.  Ижодий жамоа суратга олиш жараёнида деярли барчасини очиқ-ойдин кўрсатиб беришди. Фақатгина клипнинг 10 секундигина сирлигича қолмоқда. Қизиқ ким бош роль қаҳрамони бўлар экан, наҳотки Йигитали?

Бу қўшиқ Лоланинг ўзи композиторлик қилган биринчи таронаси ҳисобланади. Қўшиқ эса  Лола, Беном ва Уммон биргаликда яратган илк ижод маҳсулидир. Демак,  7-ноябрь куни сизни қизиқтириб қўйган тарона премьераси. Лола қўшиқ  премьерасидан сўнг бир ҳафта ўтгач, клипни ҳам намойиш этишга ваъда берди. Энди эса хонанда томонидан тақдим этилган “Билмайсан” қўшиғининг яратилиш жараёни акс этган видеолавҳани томоша қилинг. Премьерани ўтказиб юборманг ва бизни кузатишда давом этинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol