БУНЁДБЕК САИДОВГА “ХЎЖА” ГУРУҲИ ОМАД ТИЛАДИ

Сана: 24.04.2014 5217

Айни вақтда Хоразмда машҳур хонанда сифатида муҳлислар диққат марказида бўлган Бунёдбек Саидовнинг янги “Юрак” номли шўх таронаси 24 апрел куни соат 18:20 да “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера қилинди.

 

 

 

 

Эргаш Маткаримов сўзи, Бегзод Айтбоев аранжрофкаси билан тайёрланган қўшиқнинг мусиқасини хонанданинг ўзи басталаган. Эфир соатларида янграган қўшиқ кўплаб тингловчи ва муҳлисларга мақул келди. Қўнғироқ қилиб тушганларнинг барчаси Бунёдбек Саидовнинг ширали овози ва истеъдодига юқори баҳо бериб, қўшиққа бир овоздан “Зўр” дея таъриф беришди.

Ҳатто, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, “Хўжа” гуруҳининг яккахон хонандаси Иззатилла Ибрагимов эфирга боғлана олмагани учун бошловчи Жамшид Хожиниёзовнинг қўл телефонига сим қоқди. Қўшиқ аъло даражада эканлигини ва хонандага келажакда ижодий парвозлар тилаб қолишини айтиб ўтди.

Хонанданинг мазкур таронасига айни кунларда клип ҳам суратга олинмоқда. Трек йўналишида тасвирга туширилаётган видеоклипнинг режиссёри Дилмурод Агзамов. Шунингдек, Бунёдбек Саидов ижоднинг айни қизғин палласида. Сабаби яна бир янги тарона ҳозирланмоқда. “Энди мени унут” дея номланган қўшиқ тез кунларда тайёр бўлиши вада қилиняпти. Мазкур янги қўшиққа ҳам трек ва сюжетли йўналишда клип суратга олинади.

Дарвоқе, Бунёдбек Саидовнинг муҳлислари учун яна бир янгилик. Хонанда жорий йилнинг июн ойида Пойтахтимизда концерт дастурини тақдим этиш ниятида. Бу ҳақида эса кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Ҳозирча, сайтимизда премьера қилинган янги рақсбоп таронани тинглаб баҳо беринг! 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol