Ёдгор Мирзажонов навбатдаги клипини намойиш қилди

Сана: 24.10.2016 5640

Ёдгор Мирзажонов навбатдаги клипини намойиш қилди

"Ниҳол" мукофоти совриндори Ёдгор Мирзажоновнинг ""20 йил" таронасига ишланган клипи бугун мухлислар эътиборига намойиш этилмоқда. Бу клипда чин муҳаббат тарихи ўз ифодасини топди. Ёдгор Мирзажонов ва истеъдодли актриса Ситора Олимжонова ижро этган икки севишган ёшнинг  20 йиллик “love story”си янги клип сюжетини асослади. Йиллар ўтсада, севишганларнинг  муҳаббат тафти сўнмади. "20 йил" клипининг ғояси муаллифи Ёдгорнинг ўзи. Ёш клипмейкер Бобур Аҳмадалиев бу ғояни романтик лавҳаларда акс эттирди. "20 йил" қўшиғининг шеъри Аҳад Қаюм қаламига мансуб. Мусиқа муаллифи Бобур Мадалиев.

 Айни пайтда Ёдгор Мирзажоновнинг "Дунё" қўшиғига "Виждон азоби" 40 қисмли сериал учун саундтрек ишланмоқда. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol