“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари Қорақалпоғистон Республикасида

Сана: 18.10.2016 3199

“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги  тарғибот тадбирлари  Қорақалпоғистон Республикасида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сонли мажлис баёнига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида жорий йилнинг март-декабрь ойлари давомида маданият ва санъат намоёндалари иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жойлардаги таълим муассасаларида маданият ва санъат намоёндалари томонидан “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 29-сонли (29.02.2016й. 01-07/1-461-сонли) баёни ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил 11 октябрдаги 01-08/9-10/625-сонли мажлис баёни қабул қилиниб, тарғибот тадбирларини ўтказиш белгиланган.

“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги  тарғибот тадбирлари  Қорақалпоғистон Республикасида

Мазкур тадбирлар маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан  Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус,касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда алоҳида тасдиқланган режа асосида ўтказилмоқда.

“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги  тарғибот тадбирлари  Қорақалпоғистон Республикасида

Ушбу режа асосида тадбирларни юқори савияда ўтказилишини таъминлаш  мақсадида жорий йилнинг 16 октябрь куни кечки ва
17 октябрь эрталаб Нукус шахар халқаро аэропортида театр ва кино актёрлари, эстрада хонандалари, шоир ёзувчилар ва маънавият-тарғиботчи гуруҳлари кутиб олиниб, Нукус шаҳар Ёшлар марказида  “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари М.Алеуов, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг бошқарма бошлиғи Ж.Узаков ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири М.Айтниязовлар маърузалари билан иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли, Кегейли Нукус туманларининг 15 та умумтаълим мактабларида, 15 та касб-ҳунар коллежларида хамда белгиланган режага қўшимча равишда 1 та Мехрибонлик уйи тарбияланувчилари билан тарғибот тадбирлари юқори савияда ўтказилди.

Мазкур тадбирларда 80 нафардан ортиқ таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб жами 12 431 нафар, шундан
4 650 нафар
умумтаълим муассасалари, 7 613 нафар академик лицей ва
касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчилар ҳамда 118 нафар Мехрибонлик уйи хамда 50 нафар болалар уйи тарбияланувчиларининг иштироки таъминланди.

Ушбу тадбирлар ўқувчи ва талаба-ёшларнинг ёши ва психофизиологик жиҳатларидан келиб чиқиб, олдиндан ишлаб чиқилган намунавий сценарий ва маъруза матнлари асосида ташкил қилинди.

Тадбирларда иштирок этган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ва маданият ходимлари, Ўзбекистон халқ шоир ва ёзувчилари ўқувчи ва талаба ёшларга мустақилликка қадар бўлган давр ва мустақиликдан сўнг эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни солиштириб, “жонли мисоллар” билан таъсирчан руҳда гапириб бермоқдалар.  Ёшлар орасидан вакиллар ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда халқаро спорт мусобақалари ва кўрик-танловларда эришган ютуқлари, яратилган имкониятлар тўғрисида сўзлаб, тенгдошларини яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланишга,  Ватанга, жамиятга муносиб фарзанд бўлишга чақирдилар.

Шунингдек, ўтказилаётган тадбирлар давомида жойлардаги таълим муассасаларида:

- юртимизда мустақилликкача бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни акс эттирувчи “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” номли фотокўргазмалар;

“Ким эдигу – ким бўлдик” деган шиорнинг мазмун-моҳиятини очиб берилишига, мустақиллик йилларида мамлакатимизда турли соҳаларда эришилган ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасида олиб борилаётган ишлар, бугунги кунда дунёнинг турли давлатларида юз бераётган нотинчликлар, диний экстремистик хунрезликлар, уларнинг ортида турган кучлар ва уларнинг ғаразли мақсадларини очиб беришга қаратилган видеороликлар намойиши ташкил этилди.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol