Божалар гуруҳидан янги тарона ва клип премьераси

Сана: 18.10.2016 2691

Божалар гуруҳидан янги тарона ва клип премьераси

Халқимизнинг яна бир севимли хонандаси Жаҳонгир Позилжонов ва Божалар гуруҳининг “Жамила” номли мусиқий асари юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочди. Ижобий фикрлар билан кутиб олинган қўшиққa видеоклип ҳам тасвирга олинган бўлиб, клипи ҳам бугуннинг ўзида ойнайи жаҳон юзини кўрди. Шўх ва кайфиятни кўтарувчи мусиқий асарнинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи ва мусиқаси Ҳамдам Собировга тегишли. Аранжировкаси Ботир Алиев томонидан амалга оширилган. Клип режиссёри Жавлон Шодмонов. Марҳамат томоша қилинг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol