ЁДГОР МИРЗАЖОНОВДАН ФАРЗАНД ҚАДРИНИНГ ТАРАННУМИ

Сана: 23.04.2014 3295

Шу кунларда хонанда Ёдгор Мирзажоновнинг “Аёл” номли таронаси қалблардан муқим жой олди десак адашмаган бўламиз. Мазкур сокин ва ибратли қўшиққа клип ҳам суратга олинди.

Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигида тасвирга олинган видеоклипда таниқли актриса Жамила Ғофурова фарзандсиз аёл образида намоён бўлган. Тан олиб айтиш керакки, актрисанинг кучли драматик образи ҳар қандай инсоннинг қалбини жумбушга келтиради. Клипни томоша қила туриб, фарзанд қадри тараннум этилган ҳаётий мавзу эканлигига яна бир карра ишонч ҳосил қиласиз.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, “Аёл” қўшиғининг матни ёш шоира Зулфияхонга, мусиқаси Хайрулла Эргашевга, аранжировкаси эса Жамшид Ғафоровга тегишли.

Ёдгор Мирзажонов ижодида айни пайтда янгиликлар бисёр. Шу кунларда яна бир янги таронани мухлислари эътиборига ҳавола этиш ниятида. Мазкур янги қўшиқ Мусохон Нурматов ҳамда Хайрулла Эргашев ҳамкорлигида тайёрланмоқда. Маълумотларга қараганда, тарона миллий йўналишда куйланмоқда. Яқин кунлар ичида унинг премьерасини қарши оласиз.

Хонандадан яна бир қайноқ янгилик. Тез кунларда Ёдгор Мирзажонов навбатдаги янги аудио альбомини ҳам ҳозирлаб, тингловчиларга тақдим этишни мўлжаллаган. Бу хонанда ижодида 7-альбом ҳисобланади. Ҳозирча “Аёл” номли видеоклипни томоша қилиб, муносиб баҳо беринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol