Латофатли Лола концерти билан боғлиқ бўлган навбатдаги танловни эълон қилди

Сана: 16.10.2016 838 қайноқ

Латофатли Лола концерти билан боғлиқ бўлган навбатдаги танловни эълон қилди

Эстрадамиз юлдузи латофатли Лоланинг яккахон концерт дастури яқинлашиб келмоқда. Буни ҳаммамиз биламиз ва ҳар куни концерт билан боғлиқ бўлган қизиқарли янгиликларни кутамиз. Хўш, бу сафар Лола бизни қандай лол қолдирар экан? Буни албатта концерт дастурида билиб оламиз. Ҳозир эса куннинг асосий янгилиги яъни Лоладан навбатдаги  танловни қарши олинг.

Латофатли Лола концерти билан боғлиқ бўлган навбатдаги танловни эълон қилди

Лола ўзининг ижодий жамоаси билан бирга мухлислари ўртасида танлов эълон қилади ва катта саҳнада у билан бирга қўшиқ куйлашни истаган барча мухлисларини таклиф этади.  Бор-йўғи ҳал қилувчи икки шартни бажарсангиз бас. Катта саҳнада Лола билан бирга дуэт куйлаш имконини қўлга киритасиз ва сизнинг орзуйингиз амалга ошади.

Биринчи қадам:

Лоланинг репертуаридан бўлган қўшиқни куйлаб видеога олинг.

Иккинчи қадам:

Тайёр видеони инстаграмга #loladuet2016 ҳештеги билан жойланг.

17-ноябрь куни Лола уч нафар ғолибни эълон қилади. Демак, вақт кетди. Шартларни бажаринг ва бахтли чипта эгасига айланинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol