Дилсўз ҳам устозининг изидан бориб, қозоқ тилида қўшиқ куйлади

Сана: 13.10.2016 3152

Дилсўз ҳам устозининг изидан бориб, қозоқ тилида қўшиқ куйлади

“Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсўз сўнгги кунларда янги қўшиқлар яратиш билан банд. У тез кунда омма эътиборига ҳавола этилиши кутилаётган ана шундай сўнгги ижод намуналаридан бирини инстаграм ижтимоий тармоғи орқали мухлисларига анонс сифатида тақдим қилди. Қўшиқ қозоқ тилида куйланган бўлиб, у жойлаган видеолавҳасида, қўшиқни ёд олиб, йўл-йўлакай куйлаб кетаётганини кўриш мумкин. Дилсўз ҳам устози Сардор Раҳимхоннинг изидан, унинг тутган  йўлидан бораётганини, хонанданинг ижодини кузатиб билиб олиш қийин эмас. Бу эса албатта Дилсўзнинг яна бир ютуғи десак янглишмаймиз. Ҳар икки хонанданинг ижодига улкан мувафаққият тилаймиз ва янгиликларни сизларга тақдим этишда давом этамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol