Манзурадан тез кунда янги тарона ва клип премьераси

Сана: 13.10.2016 698

Манзурадан тез кунда янги тарона ва клип премьераси

Элимиз ардоғидаги хонанда Манзура бугун ўз ижодий жамоаси билан янги видеоклипни суратга олиш ишлари билан банд. “Ромео” деб номланган, ўзгача йўналишда яратилган қўшиқ учун тасвирга олинаётган клип орқали хонанда мухлисларини яна бир карра лол қолдириш истагида. У навбатдаги клипида  режиссёр Дилмурод Агзамов билан ҳамкорлик қилмоқда. Тез кунда омма эътиборига намойиш этилиши кўзда тутилган клипни суратга олиш майдончасидан Манзура қайноқ хабарларни кузатувчиларига ижтимоий тармоқлар орқали етказмоқда.

Манзурадан тез кунда янги тарона ва клип премьераси

Демак, яқин кунларда премьера. Бизни кузатиб боринг. Ҳа айтганча, тарона Бобур Умаров сўзи, Манзура мусиқаси ва Ботир Алиев аранжировкаси билан яратилган.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol