Бетакрор Шаҳзода янги клипида ҳаётининг бир қисмини жонлантирди

Сана: 09.10.2016 3927 қайноқ

Бетакрор Шаҳзода янги клипида ҳаётининг бир қисмини жонлантирди

Эстрадамиз юлдузи мафтункор Шаҳзода мухлислари учун кутилмаган совға тайёрламоқда. Хонанда бугун ўзининг ижодий жамоаси билан бирга янги лойиҳага қўл урди. “Бу сафар хонанда бизни нима билан лол қолдирар экан” – деб ўйлаётгандирсиз? Ушбу лойиҳа навбатдаги видеоклип бўлиб, одатдагиларидан буткул фарқ қилади.  Ҳақиқатдан ҳам навбатдаги клип, сизларни ҳар қачонгиданда ҳайратга солиши аниқ.  Номи ҳозирча сир тутилаётган  тарона учун яратилаётган клип  ҳаётий воқеаларга асосланган бўлиб, уни хонанданинг бувисига аталган кичик минифильм дейиш мумкин. Видео асарда бош ролни яъни Шаҳзоданинг бувиси образини маҳоратли актриса Тўти Юсупова ижро этдилар. Унда содир бўладиган воқеалар хонанданинг ҳаётидан олинган бўлиб, унинг бувиси билан бўлган хотираларни айнан шу клипда кўришингиз мумкин. Видеоклип Санжар Маткаримов режиссёрлигида тасвирга олинди. Оператор Рустам Муродов. Шунингдек, клипда Тоҳир Саидов, Фатхулла Маъсудов, Дилбар Юсупова, Ҳожиакбар Камаловлар иштирок этишган.

Бетакрор Шаҳзода янги клипида ҳаётининг бир қисмини жонлантирди

Демак тез кунда севимли хонандангиздан яна бир янги клип премьераси! Кутиб қолинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol