Канизанинг навбатдаги клипи, суратга тушиши кутилаётган фильми ва унинг “Малина”си ҳақида

Сана: 07.10.2016 1087

Канизанинг навбатдаги клипи, суратга тушиши кутилаётган фильми ва унинг “Малина”си ҳақида

Хушовоз хонанда Каниза  куз фаслининг ҳар бир кунини тинимсиз ижод қилиш билан ўтказмоқда. У айни дамда “Малина" номли янги қўшиғи устида овоз ёзиш ишларини якунламоқда.  Шу билан бирга концерт дастурида ижро этган ва кўпчиликка манзур бўлган “Фарзанд ноласи” номли қўшиғи учун мухлисларнинг таклифи билан видеоклип тасвирга олдиришга қарор қилди ва ҳозирда видеоклип тасвирга тушириш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Канизанинг навбатдаги клипи, суратга тушиши кутилаётган фильми ва унинг “Малина”си ҳақида

Қолаверса, хонанда қўшиқ яратиш, клип олиш ишларидан ортиб, кино соҳасида ҳам ўзини синаб келмоқда. Бир нечта фильмларда бош ролларни ижро этган Канизага иккита таниқли режиссёрдан янги таклифлар тушмоқда. Ҳозирда у ҳар икки фильмнинг сценарийси билан танишиб чиқиш билан банд. Хонанданинг сўзларига қараганда, шу икки кинофильмдан бирида албатта суратга тушади. Қанақа кино, қайси режиссёр, қачон суратга олинади? Барчаси ҳақида кейинги янгиликларимизда маълумот бериб ўтамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol