ИЛҲОМ ФАРМОНОВ МУХЛИСИГА ҚАНДАЙ ВАъДА БЕРДИ?

Сана: 22.04.2014 1262 қайноқ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармонов “Ҳа де” номли янги шўх таронаси билан 22 апрель куни соат 17:20 да “Ўзбегим таронаси” радиоси меҳмони бўлди. 

“Ҳа де” номли шўх таронасининг мусиқасини Иқбол Муҳаммад басталаган. Мусиқий сайқални Жасур Бадалбоев берган. Қўшиқнинг шеъри ёш ва таниқли шоир Аҳад Қаюм қаламига мансуб. Тарона радио тўлқинларида жаранг сочганидан сўнг, кўплаб мухлислар қўнғироқ қилиб ўз фикрларини билдиришди. 

Қўнғироқ қилиб тушган мухлислардан бири бўлиб ўтган концерт дастурига кира олмаганлигидан афсусда эканлигини айтгач, Илҳом Фармоновнинг шахсан ўзи келаси сафар шахсан ўзи таклиф этишга ваъда берди.

Анча вақтдан буён севимли хонандасидан янги қўшиқ тингламаган ва айни дамда янги қўшиқ ҳамда эксклюзив суҳбатни эшитиб турган барча мухлислар мамнун эканликларини айтиб ўтишди. 

Мазкур шўх таронага тез кунлар ичида режиссёр Дилмурод Турдибоев билан ҳамкорликда клип суратга олинади. Трек ва сюжетли йўналишда тасвирга олиниши режалаштирилган видеоклип қизиқарли воқеаларга асосланиши айтилмоқда.

Шунингдек, хонанда ижодида янгиликлар бисёр. Яқиндагина муҳташам “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган яккахон концерт дастурининг видеотасвири туширилган диск сотувга чиқади. Бундан ташқари, янги қўшиқлари жамланган навбатдаги аудио альбом ҳам ҳозирланмоқда. Бу Илҳом Фармонов ижодидаги 18 альбом бўлади.

Марҳамат, премьера қилинган янги шўх таронани тинглаб, шодликнинг юқори ҳароратини ҳис этинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol