Хоразм вилоятида старт олган тарғибот тадбирлари олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Сана: 04.10.2016 3582

Хоразм вилоятида старт олган тарғибот тадбирлари олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 22 сентябрь куни Навоий вилоятида якунланган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари эндиликда Хоразм вилоятида бошланди.

Хоразм вилоятида старт олган тарғибот тадбирлари олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

 3 октябрь куни эрталаб Урганч халқаро аэропортида кутиб олинган санъат намоёндаларидан иборат тарғиботчилар гуруҳи Урганч шаҳридаги “Хоразм Палас” меҳмонхонасига жойлаштирилди.

Шундан сўнг, “Хоразм Палас” меҳмонхонасининг анжуманлар залида
“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Хоразм вилоятида старт олган тарғибот тадбирлари олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Ж.Узаков, Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари Х.Атаханов, Хоразм вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминов, шунингдек, пойтахтдан ташриф буюрган Ўзбекистон халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари, театр ва кино актёрлари, шоир ва ёзувчилар, маънавият тарғиботчилар, профессор ўқитувчилар ҳамда ОАВ вакилари ходимлари иштирок қилдилар.

        

Хоразм вилоятида старт олган тарғибот тадбирлари олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Атаханов матбуот анжуманига йиғилганларни ва республикадан ташриф буюрган меҳмонларни қизғин қутлади. Тарғибот тадбирларининг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Сўнг, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Ж.Узаков сўзга чиқиб, тарғибот гуруҳи аъзоларининг катта ва кичик гуруҳларга асосан таркибга бўлиниши ва жойларга бориш таркиби билан таништирди.

         Шундан сўнг, ОАВ вакиллари томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилди.

         Матбуот анжумани якунлангач 3 та катта гуруҳга бўлинган тарғиботчилар гуруҳи аъзолари автобусларга чиқиб Урганч, Хонқа ва Янгибозор туманларига жўнаб кетдилар.

Хоразм вилоятида старт олган тарғибот тадбирлари олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ёшлар маданият ва санъат маркази матбуот хизмати

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol