МАШҲУРА ШИЖОАТ ИЛА ИЖОДГА ҚАЙТДИ

Сана: 21.04.2014 1389

Қисқа муддатли танаффусдан сўнг яна ижод оламига қайтган Машҳура (Машҳура Эргашева) яқиндагина “Ўзбегим таронаси” радиосида премьера қилинган “Қора кўз” номли янги қўшиғига клип суратга олди.

Хонанда оналик бахтига мушарраф бўлганидан сўнг бирозгина ижодий танаффус эълон қилган эди. Айни дамда эса мухлисларига кетма-кет равишда янги тароналарини тақдим этиш ниятида шижоатли ижод қилмоқда.

Сайтимиз орқали эксклюзив тарзда премьера қилинаётган мазкур клип трек ва сюжет усулида тасвирга олинган. Видеоклип режиссёри клипмейкир Жонрид Сагдиев.

Унда Машҳуранинг ўзи ҳам актрисалик қобилиятини яхшигина намойиш этган. Клип воқеалари эса жуда қизиқарли, айниқса, севган қизининг машинасини ўзиники қилиб, яна унинг ўзига мақтанганлигини айтмайсизми!

 

Маълум бўлишича, хонанда яқин орада ишчи номи “Эй пари” деб номланган янги шўх таронани ҳам ҳозирламоқда. Мазкур таронанинг ҳам премьерасини биринчилар қаторида бизда тинглаш имкониятига эга бўласиз. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol