Хонанда Лоладан узоқ кутилган концерт

Сана: 16.09.2016 923 қайноқ

Хонанда Лоладан узоқ кутилган концерт

Эстрадамиз юлдузи, латофатли Лола ўзининг узоқ кутилган яккахон концерт дастури кунларини маълум қилди. 21-, 22-, 23- ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида, соат 19:00 да севимли хонандангиз сиз учун куйлайди. Мазкур концертда мухлисларни  кутилмаган совғалар кутмоқда. Дастурдан хонанданинг ижодидаги энг сара ҳамда энг янги қўшиқларни ўз ичига олган 25 тароналар дастаси ўрин эгаллаган. Бу эса ҳар бир мухлисга ўзининг севимли қўшиқларини тинглаш имконини беради. Қолаверса, рақслар жиласи, шоу дастурлар билан бирга сиз, ноодатий саҳна декорацияси ва Лолани кутилмаган образларда кўрасиз. Демак, концерт дастурига барчани таклиф этамиз ва хонандага омад тилаб қоламиз. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol