“НАВО” АНСАМБЛИДАН ЭКСКЛЮЗИВ ПРЕМЬЕРА

Сана: 18.04.2014 3835

Айни кунларда ёшлар орасида анчагина тилга тушган “Наво” ансамбли кетма-кет тарзда янги қўшиқлар яратмоқда. Шулардан бири “Ҳабиби” таронасидир.

 

18 апрель куни соат 17:20 да, “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера қилинган “Наво” ансамблининг “Ҳабиби” таронаси тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Бизга етказилган маълумотларга қараганда қўшиқ,  “Пошна остидагилар учун!” аталган экан. Жуда қизиқ, бунинг сабабини эса сайтимизда премьера қилинган таронани тинглаб билиб олишингиз мумкин. 

 

“Ҳабиби” таронасининг мусиқа, матн ва ғоя муаллифи Элдор Қаюмовга тегишли. Аранжировка Жасур Бадалбоев томонидан тайёрланди. 

 

Ансамбльда уч нафар хонанда, Дадахон, Мадина ва Дария ижод қилишади. Маълум бўлишича, “Ҳабиби” таронасига тез кунларда клип суратга олиш ишлари ҳам бошлаб юборилади. Трек ва сюжетли йўналишда тасвирга олинажак қидеоклип воқеаларидаги қаҳрамонлар образини хонандаларнинг ўзлари ҳам ижро этишар экан. Шунингдек, машҳур юлдузнинг ҳам иштироки ваъда қилинган. Аммо, унинг кимлиги сир тутилмоқда… Видеоклипни эса “Наво” ансамбли билан доимий ҳамкорликда ижод қилиб келувчи режиссёр Ботир Маматиллаев суратга олади.  

 

Дарвоқе, “Наво” ансамбли айни дамда истеъдордли ёш гуруҳлар ўртасида ўтказилувчи Халқаро фестивальга ҳозирлик кўрмоқда. Шунингдек вилоят бўйлаб концерт дастурларини ҳам тақдим этиш режалаштирилган. “Наво” ансамблининг ижодкор ва хонандаларига сайтимиз номидан омад тилаб, янги ижод намуналарини кутиб қоламиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol