Шоҳруҳхоннинг ижодида нима гап?

Сана: 14.09.2016 5305 қайноқ

Шоҳруҳхоннинг ижодида нима гап?

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Шоҳруҳхон айни дамда янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Ижтимоий  тармоқларда қолдирилган маълумотларга кўра у айни дамда хит даражасига кўтарилган “Алдамадим” номли қўшиғи учун видеоклип тасвирга олдирмоқда. Бироқ бу ҳақида хонанданинг инстаграмдаги расмий саҳифасида ҳеч қандай хабар қолдирилмаган. Клипмейкер Дилмурод Агзамов қолдирган маълумотларга қараганда, куни кеча мазкур клипнинг суратга олиш жараёнларини иккинчи куни ниҳоясига етган. Тез кунда мазкур видеоклип омма эътиборига ҳавола этилиши режалаштирилган. Клипни суратга олиш жараёни ҳақида батафсил яқин дақиқаларда маълумот бериб ўтамиз.

Шоҳруҳхоннинг ижодида нима гап?

Қолаверса, Шоҳруҳхон бугунги кунда дунёда бўлиб ўтаётган турли кўнгилсизликлар, нотинчликлар, вайронкорликлар ва қабиҳ ишларни амалга ошираётганларни кўриб, бундан таъсирланиб “Инсонлармиз” деб номланган қўшиғига клип яратишга ҳам улгурди. Бу ижод маҳсули эса тез кунда омма эътиборига тақдим қилинади.

Шоҳруҳхоннинг ижодида нима гап?

Шунингдек, Шоҳруҳхон рафиқаси Асал Шодиева билан бирга ўтган айём билан барчани қутлаб, сўнгги кунларда шахсий ҳаёти ҳақидаги барча гап-сўзларга нуқта қўйди десак муболаға бўлмайди. Фотосуратларда кўриб турганингиздек, улар бахтли ҳаёт кечиришмоқда.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol