Тарғибот тадбирлари Қарши шаҳрида якунланди

Сана: 13.09.2016 2911

Тарғибот тадбирлари Қарши шаҳрида якунланди

Жорий йилнинг 6 – 10 сентябрь кунлари Қашқадарё вилоятининг 1 шаҳар ва 13 та туманида яъни Термиз шаҳри, Яккабоғ, Чироқчи, Шахрисабз, Китоб,  Ғузор, Нишон, Муборак, Касби, Миришкор, Қарши, Деҳқонобод, Қамаши ва Косон туманларидаги 131 та умумтаълим мактабларида, 73 та касб-ҳунар коллежи ва академик лицейларда, 2 марта пахта далаларида ва 4 таҳарбий қисм (11643-сонли, 86729-сонли, 23715-сонли, 14342-сонли)даюқори савияда ўтказилди.

Тарғибот тадбирлари Қарши шаҳрида якунланди

Ўзбекистон республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан  Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази билан ҳамкорликда ўтказилган тадрғибот тадбирларида 64 нафардан зиёд таниқли санъаткорлар ва эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, уларда жами 51 646  нафар, шундан 51 минг 296 нафар ўқувчи талаба ёшлар, 200 нафар харбийлар ва 150 нафар пахта йиғим-теримида иштирок этаётган ҳашарчиларнинг иштироки таъминланди.

Тарғибот тадбирлари ўз навбатида эстрада хонандаларининг интернетдаги “instagram”, “facebook”, “telegram” ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларида онлайн равишда ёритилиб, 400 минг нафарданзиёд(50 мингдан зиёд лайк тўпланган) ўқувчиларни қамраб олган.

Тарғибот тадбирлари Қарши шаҳрида якунланди

Учрашувларда юртимизнинг бугунги кунда барча соҳаларда қўлга киритиб келаётган улкан ютуқлари, шу билан бирга, ҳозирги мураккаб замонда ёшларимиз онгини миллий қадриятларимизга ёт бўлган зарарли ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишга ҳар биримиз жиддий ёндошишимиз лозимлиги эътироф этилди. Эркин мунозара тарзида ўтган тадбирларларда аҳоли вакиллари ва ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топдилар.

Шундай қилиб, тарғибот тадбирлари Қарши шаҳрида якунланди ва навбатдаги бекати кўҳна Бухоро!

Тарғибот тадбирлари Қарши шаҳрида якунланди

Тарғибот тадбирлари Қарши шаҳрида якунланди

Тарғибот тадбирлари Қарши шаҳрида якунланди

Тарғибот тадбирлари Қарши шаҳрида якунланди

 

Ёшлар маданият ва санъат маркази матбуот хизмати

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol