“СЕНИ БУГУН КЎРМАСАМ БЎЛМАС” САРДОР МАМАДАЛИЕВ ТАЛҚИНИДА

Сана: 18.04.2014 2796

Яқиндагина “Ажралишдик” номли янги таронасига суратга олинган видеоклипни сайтимизга тақдим этган Сардор Мамадалиев айни дамда қизғин ижод уммонига шўнғиб кетган. 

 

Янги қўшиқлар яратиб, унга клип суратга олиш ва яна гастроль сафарларига ҳам улгураётган хонанда шу кунларда янги қўшиғини тақдим этиш арафасида. Барчамизга таниш ва қадрли бўлган Охунжон Мадалиев куйлаган “Сени бугун кўрмасам бўлмас” таронасининг янгича талқини устида иш олиб боряпти. 

Қўшиқ мусиқасини хонанданинг ўзи басталаган. Мусиқий сайқални Рустам Тўлашов бермоқда. Кўпчиликка қадрли бўлган “Сени бугун кўрмасам бўлмас” таронасини Сардор Мамадалиев ўз йўналишида ижро этган. Тарона қандай чиққан экан деб қизиқяпсизми? Унда тез кунларда бунинг барчасига ўзингиз амин бўласиз. Зеро, қўшиқнинг премьераси яқин...

Дарвоқе, хонанда ўтган ой Фарғона вилоятида бўлиб, водийлик мухлислари учун концерт дастурини тақдим этиб қайтган эди. Эндиликда, май ойи бошларида Қозоғистон Республикасига гастроль сафарини уюштирмоқда. Шунингдек, яна янги клип ҳам суратга олинар экан. Айнан қайси қўшиққа эканлигини премьерадан сўнг билиб оласиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol