Муниса Ризаева “Гулғунча” таронаси учун клип суратга олдиради

Сана: 26.08.2016 2827

Муниса Ризаева “Гулғунча” таронаси учун клип суратга олдиради

Эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири Муниса Ризаева маълумки, инстаграм ижтимоий тармоғида ҳамкaсблари сингари анча фаол. У ижодидаги сўнгги янгиликларни ҳам биринчи бўлиб, айнан инстаграмдаги саҳифаси орқали мухлислари бўлишишга одатланган. Анъанага содиқ қолган хонанда куни кеча яна бир янгилик ҳақида хабар берди.

Муниса Ризаева “Гулғунча” таронаси учун клип суратга олдиради

У ҳозирда яқиндагина тақдим қилган, ўз мухлисларини топиб улгурган ва халқимиз орасида оммалашаётган “Гулғунча” таронаси учун видеоклип тасвирга олдиришини маълум қилди. Хонанда қолдирган маълумотга кўра видеоклип клипмейкер Наримон Султонхўжаев режиссёрлигида  тасвирга туширилади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol