Фаррух Раимовнинг ижодида нима гап?

Сана: 25.08.2016 700

Фаррух Раимовнинг ижодида нима гап?

Иқтидорли хонанда Фаррух Раимов айни дамда қизғин ижод уммонига шўнғиган. У бутунлай янги йўналишда бирин-кетин янги қўшиқлар яратмоқда. Эстрада йўналишидаги 3 та қўшиғи айни дамда  тайёр.  Тез кунда улар бири, яъни “Шафтоли” номли тарона юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра жаранг сочади. Ҳар уччала композиция ҳам шўх ва рақсбоп бўлиб, кетма-кет халқимиз ҳукмига ҳавола қилиниши кўзда тутилган.

Фаррух Раимовнинг ижодида нима гап?

Биринчи бўлиб намойиш этиладиган “Шафтоли” таронасига тўхталадиган бўлсак,  Ҳамдам сўзи ва мусиқаси билан яратилган бўлиб, унга Тимур Раҳмонов томонидан мусиқий сайқал берилган. Шунингдек, унга видеоклип ҳам тасвирга олиш режалаштирилган. Демак, кузатишда давом этинг ва янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol