Расман! Шаҳзодадан илк трейлер! Тез орада "Мало ли"...

Сана: 17.04.2014 2305 қайноқ

Бугун Шаҳзода "Ўлимдан кучли" ("Сильнее смерти") картинаси учун яратилган "Мало ли" саундтрекининг бир неча сониялик илк трейлерини тақдим этди. 

Хабарингиз бор, қиш фасли сўнггида мазкур таронага видеоклип суратга олинганлиги ҳақида хабар берган эдик. "Warner Music" компанияси томонидан тақдим этилган видеоклипда қўлланилган махсус эффектлар устида москвалик мутаҳассислар иш олиб боришган. 

Видеоклип аввал Россияда премьера қилинади, сўнгра эса биринчилардан эксклюзив тарзда сайтимизда томоша қиласиз. Ҳозирча эса трейлердан баҳраманд бўлинг! Унда "Ўлимдан кучли" ўткир сюжетли фильмдан ҳам кичик лавҳа қўлланилган. Бу эса картина ва албатта, видеоклип ҳақида бироз бўлса-да тасаввурга эга бўлишга ёрдам беради. 

Видеоклипнинг тўлиқ версияси премьерасини кутамиз! Бунга эса жуда оз вақт қолди! 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol