ЗИЁДАНИНГ РОМАНТИК ВИДЕОКЛИПИ

Сана: 16.04.2014 2367

Қувноқ ва ширали овоз соҳиби, дилбар хонанда Зиёданинг “Асалим” таронасига олинган видеоклипни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Клипмейкир Сарвар Каримов режиссёрлигида суратга олинган видеомаҳсулот трек ва сюжетли йўналишда олинган. Клип воқеаларида ёрини соғинган қиз дарди, ўй кечинмалари ифодаланган бўлиб, романтик туйғуларга жуда бой.

Клипда хонанданинг имиджи ҳам муносиб равишда талқин этилган.

Видеоклип ниҳоясида, кинтеатрнинг катта мониторида тўсатдан пайдо бўлган йигит бир зум ўтгач эшикдан кириб келиши, уни соғиниб кутган ёрига гул тутқазиши барчани лол қолдиради. Ҳатто, соғинч ҳис-туйғулари ила уни кутиб юрган қизни ҳам.

Яхшиси буларнинг барчасига, тақдим этилган видеоклипни томоша қилиб ўзингиз амин бўлинг...

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol