Ёдгор Носировдан ажойиб ғояларга бой янгилик

Сана: 13.12.2013 5403

Ҳозирги кунда юксак маҳорати, ажойиб ғоялари билан ажралиб турувчи таниқли клипмейкер Ёдгор Носиров кетма-кет иккита клип суратга туширяпти.

Биринчиси Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Кечир” деб номланган таронасига. Иккинчиси эса Абдували Ражабовнинг “Соғинар” деб номланган қўшиғигадир.

Ёдгор Носировдан ажойиб ғояларга бой янгилик

Биринчи видеоклипга Бобур Йўлдошев каби профессионал актёрлар таклиф этилган ва сюжети муҳаббат каби соф туйғу, дилларни ранжитадиган бевафоликни ўз ичига олган.

Ёдгор Носировдан ажойиб ғояларга бой янгилик

Иккинчи видеоклипда эса олти қаҳрамоннинг ҳаёти тасвирланади. Қизиғи шундаки, бу олти инсон чиндан ҳам ҳудди шу клипдаги воқеаларни бошдан кечирган.

Ёдгор Носировдан ажойиб ғояларга бой янгилик

Ёдгор Носиров 2-3 ой давомида қаҳрамонларни излаш билан овора бўлди ва излаб топгач, суратга туширишни бошлади. Мазкур видеоклиплар томошабинларда ёрқин таассуротлар қолдиради деган умиддамиз.

Ёдгор Носировдан ажойиб ғояларга бой янгилик

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol