“Юрак йиғлар” саундтреки учун видеоклип суратга олинди

Сана: 15.04.2014 1575

Муҳаббат учбурчагини ноодатий тарзда талқин этувчи янги “Юрак йиғлар” фильми учун шу номдаги саундтрек тақдим этилганига кўп ўтмай, мана унинг видеоклипи ҳам суратга олинди. 

Куни кеча ўтказилган тасвирга олиш ишлари ҳаво ҳарорати бироз паст бўлганлиги учун мураккаб кечди. Хабарингиз бор, ижодкорлар Сарвар ва Комил нафақат мазкур саундтрек ижрочилари, балки фильмнинг бош қаҳрамонлари ҳам ҳисобланади.

Трек йўналишида суратга олинган видео келаси ҳафта тайёр бўлиши маълум қилинди. Албатта, видеолкипда фильмдан ҳам кичик лавҳалар қўлланилади. Режиссёр Акром Шоҳназаров бошчилигида тасвирга олинган видеоклип қанчалар тарона моҳиятини акс эттирганини эса сайтимизда бўладиган премьерадан сўнг бохабар бўласиз. Ҳозирча эътиборингизга суратга олиш жараёнидан олинган махсус фотосуратларни тақдим этамиз. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol