Дилсўз ижросидаги “Ўзбекистон” қўшиғи энди клипи билан

Сана: 05.08.2016 1196

Дилсўз ижросидаги “Ўзбекистон” қўшиғи энди клипи билан

Шоу бизнес оламида ёш бўлишига қарамай ўз мавқеига эга бўлган хонанда, Ниҳол мукофотининг совриндори Дилсўз марҳум хонанда Ҳусниддин Ҳолиқов томонидан куйланган ва хит даражасига кўтарилиб, барчанинг қалбидан чуқур жой эгаллаган “Ўзбекистон” деб номланган қўшиқни янгича талқинда куйлаб халқимизга тақдим қилган эди. Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан хонанда мазкур қўшиққа клип тасвирга олдириб, намойиш этмоқда.  Клипмейкер Шерзод Умаров режиссёрлигида суратга олинган клипдан ҳозироқ баҳра олишингиз мумкин бўлади.

Дилсўз ижросидаги “Ўзбекистон” қўшиғи энди клипи билан

Таронанинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи Абдулла Ориповга тегишли, мусиқасини эса Ҳусниддин Ҳолиқов басталаган. Аранжировкаси Аҳмад Ҳожиматов томонидан амалга оширилган.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol