Латофатли Лоладан кутилган тарона премьераси “Хабар ол”

Сана: 01.08.2016 2813 қайноқ

Латофатли Лоладан кутилган тарона премьераси “Хабар ол”

Эстрадамизнинг латофатли хонандаси Лола бугун “Хабар ол”  деб номланган қўшиғини мухлислар эътиборига ҳавола этди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган мазкур композиция серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган. Ушбу композиция хонанданинг бошқа тароналари каби хит даражасига кўтарилиши шубҳасиз. Қолаверса Лола “Хабар ол” қўшиғига видеоклип тасвирга олдириш ниятида. Клип 4-сентябрь куни яъни хонанданинг туғилган кунида омма эътиборига намойиш этилиши кўзда тутилган.

Латофатли Лоладан кутилган тарона премьераси “Хабар ол”

Айни дамда хонанда 7-август куни Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган концерт дастурига катта тайёргарлик олиб бормоқда. Жонли ижродаги дастур ҳақидаги барча янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин. Демак, биз билан бирга қолинг ва севимли хонандангиз ҳақидаги янгиликлардан биринчилар қаторида хабардор бўлинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol