Улуғбек Раҳматуллаев навбатдаги ютуғини мухлислари билан бўлишди

Сана: 28.07.2016 3324 қайноқ

Улуғбек Раҳматуллаев навбатдаги ютуғини  мухлислари билан бўлишди

Элимиз ардоғидаги хонанда Улуғбек Раҳматуллаев қувончини ўз мухлислари билан бўлишди. Хонанда инстаграм ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасига қўшни мамлакатлардан юборилган навбатдаги видеолавҳани жойлади. Унда Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Мени кечир” таронасини Қозоғистонлик хонанда маҳорат билан ижро этаётганини кўришингиз мумкин.

Улуғбек Раҳматуллаев навбатдаги ютуғини  мухлислари билан бўлишди

 Бу унинг ижодида биринчи марта эмас. Маълумки, Улуғбек Раҳматуллаевнинг бир нечта қўшиқларини бошқа давлат хонандалари куйлашмоқда. Бундан қувонган хонанда, бу ҳолатлардан хурсанд эканини таъкидлади. “Навбатдаги келган видео. Қозоғистондан келди. Унда сиз Қозоғистонлик хонанданинг “Мени кечир” қўшиғимизни жудаям  чиройли маҳорат билан куйлаганига гувоҳ бўласиз ва биз бундан жудаям хурсандмиз.  Бу ҳисоб бўйича 9 ёки 10 қўшиғимиз бошқа давлатлар хонандаси тарафидан куйланишидир” – дея изоҳ қолдирди хонанда видеони ўз саҳифасига жойлаштира туриб. Биз ҳам бундан жуда ҳам хурсандмиз ва хонанданинг ижодига улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Улуғбек Раҳматуллаев навбатдаги ютуғини  мухлислари билан бўлишди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol