Ёш ижодкор Беҳруз Тохировдан кутилмаган янгиликлар

Сана: 28.07.2016 798

Ёш ижодкор Беҳруз Тохировдан кутилмаган янгиликлар

Шоу-бизнес оламида янги ном қозониш учун шиддат ила ҳаракат қилаетган ёш санъаткор Беҳруз Тохиров нафақат хонандаликда, балки актёрликда ҳам ўзини синаб кўрмоқда. Айни дамда у режиссёр Озод Шамснинг янги “Ёлғизлар” фильмида бош ролни ижро этибгина қолмай, мазкур картина учун саундтрек ҳам ижро этмоқда. Ушбу саундтрек Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган бўлиб, тез кунларда радиотўлқинлар орқали омма эътиборига ҳавола этилади. Шунингдек, хонанданинг сўзларига қараганда,  яна бир янги фильм ижодкорларидан бош роллардан бирини ижро этиш таклифи ҳам билдирилмоқда.

Ёш ижодкор Беҳруз Тохировдан кутилмаган янгиликлар

Қолаверса, хонанда айни дамда мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан Қўқон шаҳрида ўтказилган “Мен Ўзбекистонни севаман” номли концерт дастурида, Фарғона вилояти бўйлаб ўтказилаётган "Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак” номли тарғибот тадбирларига қатнашмоқда. Бундай лойиҳалардан илҳомланган ижодкор, ватанимиз байроғига бағишланган таронасига клип тасвирга олиб халқимизга намойиш этишни режалаштирди. Мана шундай бир нечта янги лойиҳалар устида иш олиб бораётган хонандага омад тилаб қоламиз. 

Ёш ижодкор Беҳруз Тохировдан кутилмаган янгиликлар

Ёш ижодкор Беҳруз Тохировдан кутилмаган янгиликлар

Ёш ижодкор Беҳруз Тохировдан кутилмаган янгиликлар

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol