Сарвар ва Комил ИЖОДИДАГИ ҚАЙНОҚ ЯНГИЛИКЛАР

Сана: 11.04.2014 1860

11-апрель куни соат 18:20 да “Ўзбегим таронаси” радиосига Сарвар ва Комил ҳам ташриф буюриб, тайёрланган янги қўшиқни ҳадя этишди. 

 

“Ёғади ёмғир” номли янги таронанинг премьерасида шахсан иштирок этиш учун радиога ташриф буюрган меҳмонлар илиқ кайфият ила мухлисларнинг жонли мулоқотда билдирган эзгу тилакларидан руҳланишди. Янги қўшиқ одатдагидек гуруҳ йигитлари ғояси асосида тайёрланган. 

“Ёғади ёмғир” қўшиғининг матни Комил Фозиловга, мусиқаси эса Сарвар Азимовга тегишли. Бошловчи Турсуной Алимова билан биргаликда бўлиб ўтган суҳбат жараёнида йигитлар кўплаб янгиликлардан ҳам бохабар этишди. 

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, қўшиқ мухлисларга ғоятда маъқул келган. Тингловчиларнинг фикрларига кўра, тарона айни баҳор фаслининг ёмғирли кунларида соғинчли ва кўнгилга яқиндир. Қўнғироқ қилиб туша олмаган Сарвар ва Комилнинг кўплаб мухлислари тўхтовсиз эзгу тилакларга йўғрилган СМСларни кетма-кет юбориб туришди. 

Айни пайтда шов-шувларга сабаб бўлаётган Сарвар ва Комил иштирокидаги “Юрак йиғлар” фильми апрель ойининг охири май ойининг бошларида премьера қилиниши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, фильмда Сарвар ва Комил билан бирга истеъдодли ва таниқли актриса Зарина Низомиддинова биргаликда воқеалар жараёнида севги учбурчагини акс эттиришган. 

Ижодкорлар шу кунларда “Ёғади ёмғир” номли янги қўшиғи ва “Юрак йиғлар” таронасига трек йўналишидаги клип суратга олишни ҳам режалаштирган. Энг қайноқ янгилик эса тез кунларда - кутилган тарона жаранг сочади. Шўх ва рақсбоп йўналишдаги қўшиқнинг номи “Нотаниш қиз” дея номланади. Май ойининг илк саналарида мазкур тарона биринчилар қаторида “Ўзбегим таронаси” радиоси ҳамда сайтимиз орқали премьера қилинади. 

Сарвар ва Комил мухлислари учун яна бир қайноқ хабар. Май ойининг бошларида ижодкорлар гастроль сафарларига чиқиш арафасида. Режада эса водий вилоятлари, Самарқанд ва шариф шаҳар Бухорода концерт дастурларини амалга ошириш режалаштирилган. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol