Бетакрор Шаҳзодадан янги тарона, клип ва навбатдаги мусиқий альбом тез кунда

Сана: 19.07.2016 3710 қайноқ

Бетакрор Шаҳзодадан янги тарона, клип ва навбатдаги мусиқий альбом тез кунда

Эстрадамиз юлдузи мафтункор Шаҳзода ёзнинг жазирама кунларини қизғин ижод қилиш, янги қўшиқ ва клиплар яратиш билан ўтказмоқда. Хонанданинг инстаграм ижтимоий тармоғи орқали жойлаштираётган фотосуратларидан ҳам буни яққол кўришимиз мумкин.

Бетакрор Шаҳзодадан янги тарона, клип ва навбатдаги мусиқий альбом тез кунда

Бир неча кун олдин хонанда “Хаста” таронасига видеоклип суратга олдирган эди. Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда яратилган таронага клип олишни ҳам, бетакрор Шаҳзода қўшиқ муаллифларига ишониб топширди. Бир неча йиллардан буён биргаликда иш олиб бораётган мазкур ижодкорларнинг навбатдаги туҳфаси ҳеч кимни эътиборидан четда қолмаслиги шубҳасиз. Клипда халқимиз севган актрисалар Раъно Шодиева, Севара Солиева ҳамда ёш актёр-актрисалар иштирок этган.

Бетакрор Шаҳзодадан янги тарона, клип ва навбатдаги мусиқий альбом тез кунда

Орадан кўп ўтмай, у ижтимоий тармоқлар орқали ўз мухлислари учун яна янги қўшиқлар ёзаётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанданинг сўзларига қараганда айни дамда янги альбом устида тайёргарлик ишлари ҳам бошлаб юборилган. Кўриб турганингиздек, бетакрор Шаҳзода кетма-кет янгиликлар ҳозирламоқда. Тез кунда эса бу ижод намуналари халқимиз эътиборига тақдим этилиши кўзда тутилган. Шундай экан, биздан асло йироқлашманг. Севимли хонандангиз тайёрлаётган туҳфаларни кутиб қолинг.

Бетакрор Шаҳзодадан янги тарона, клип ва навбатдаги мусиқий альбом тез кунда Бетакрор Шаҳзодадан янги тарона, клип ва навбатдаги мусиқий альбом тез кунда

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol