Рустам Исроилов илк ижодий ишини намойиш қилди – Вой алам

Сана: 18.07.2016 2608 қайноқ

Рустам Исроилов илк ижодий ишини намойиш қилди – Вой алам

Шоу-бизнес оламида ўз маҳоратини намойиш этиб, ўзининг дилторлар тароналари билан халқимиз назарига тушаётган ёш ижодкорлар талайгина. Шундай бўлса-да улар орасида энг иқтидорлиларигина катта марраларни эгалламоқда. Ана шундай улкан режалар билан санъат оламига кириб, ўзининг илк ижод ишини намойиш қилаётган Рустам Исроилов ҳам ана шундай ижодкорлар сирасидан жой олди.

Рустам Исроилов илк ижодий ишини намойиш қилди – Вой алам

У бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари узра ўзининг “Вой алам” деб номланган қўшиғини тақдим қилди. Тингловчилар томонидан илиқ қарши олинган композиция Шаҳбоз ва Навруз томонидан яратилган. Аранжировкаси эса Жамшид Абдуназаров томонидан амалга оширилган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Хонанда ушбу таронасига видеоклип ҳам тасвирга олдирган.

Рустам Исроилов илк ижодий ишини намойиш қилди – Вой алам

Тез кунда омма эътиборига ҳавола этилиши кутилаётган видеоклип режиссёри Сарвар Исаев. Оператор Рустам Муродов. Стилист Рената Искандарова. Демак, тез кунда янги видеоклип сайтимиз орқали намойиш этилади. Ҳозирча таронани тингланг ва ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol