Ёш ижодкорлардан янги дуэт – “Ватан”

Сана: 15.07.2016 2737

Ёш ижодкорлардан янги дуэт – “Ватан”

Ёш ва истеъдодли ижодкорлар Феруза Каримова ҳамда Юсуфхон Нурматов Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг мустақиллигимизнинг 25-йиллигига бағишлаб ёзган “Ватан” шеъридан фойдаланиб янги қўшиқ яратишди. Мазкур ватанимизни мадҳ этувчи таронага Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мусахон Нурматов куй басталаган. Умиджон Алижон томонидан эса композиция сайқалланган. Шунингдек, ушбу мусиқий асарга видеоклип ҳам тасвирга олинган. Марҳамат ушбу ижод маҳсулидан баҳра олинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol